Ғуломжон Ибрагимов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни шу ҳақдаги фармонга имзо чекди.

Рустам Холматов зиммасига Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди. Рустам Холматов тайинловга қадар — 2018 йилдан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Рустам Холматов (1961 й. т.) Тошкент халқ хўжалиги институтининг сиртқи бўлимини тамомлаган (1987). 2016−2017 йилларда Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими, 2017−2018 йилларда — Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Ғуломжон Ибрагимов 2018 йилнинг январидан ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.