Ҳукумат қарори билан Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.

Шанба куни Хотамжон Кетмонов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари лавозимларини тарк этди. Унинг ўрнига собиқ халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов тайинланди.

Хотамжон Кетмонов (1969 й. т.) — Андижон давлат педагогика институтини рус тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган. У 2013 йилда ХДП раиси бўлган. 2014 йилда Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2015 йил январдан ХДП фракнцияси раҳбари ва Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бўлган.