Сиёсат

Президент 13 нафар сенаторни тайинлади
18 январ 2020, 15:12

Президент 13 нафар сенаторни тайинлади

Президент пойтахт ва вилоятлардан сайланган 84 нафар сенаторга қўшимча равишда 13 нафар сенаторни тайинлади. Уларнинг икки нафари — амалдаги ҳукумат аъзолари. Энг ёши — 25 ёшли Алишер Саъдуллаев.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди
17 январ 2020, 14:08

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди. Томонлар Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифи муҳокама қилинди
16 январ 2020, 15:24

Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифи муҳокама қилинди

Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-маърифий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди
16 январ 2020, 13:47

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Деҳлида учрашди
14 январ 2020, 19:24

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Деҳлида учрашди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорлик, учрашувлар жадвали, афғон муаммоси ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

БАА ва Япония билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати муҳокама қилинди
14 январ 2020, 18:20

БАА ва Япония билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати муҳокама қилинди

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Сюрпризларсиз. Вилоят ҳокимлари қайта сайланди
14 январ 2020, 13:36

Сюрпризларсиз. Вилоят ҳокимлари қайта сайланди

Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари янги муддатга қайта сайландилар. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси ҳам қайта сайланди. Рўйхат ва фотосурат.

«Олдимизда бемисл даражада кўп иш бор» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
14 январ 2020, 10:14

«Олдимизда бемисл даражада кўп иш бор» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарликларга мурожаат қилиб, «аҳолига адолатли хизмат кўрсатишга» ваъда берди, улардан ҳокимиятга бажарилган ишлар натижаларига қараб баҳо беришларини сўради ва 20 ой давомида маъмурият раҳбари сифатида чиқарган хулосалари билан ўртоқлашди.

Абдулла Арипов — Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фазилатлари ва ютуқлари тўғрисида
13 январ 2020, 20:02

Абдулла Арипов — Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фазилатлари ва ютуқлари тўғрисида

Бош вазир Абдулла Арипов лавозимига қайта тайинланган Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни «етакчи раҳбар ва замонавий менежер» деб атади. Шунингдек, у Akfa, Artel ва Crafers компанияларининг хориждаги ютуқлари, корхоналарни пойтахт четларига кўчириш режаси ва бошқалар ҳақида сўзлади.

АКТ вазирлигида япониялик эксперт иш бошлади
13 январ 2020, 17:42

АКТ вазирлигида япониялик эксперт иш бошлади

Япониялик эксперт Эцуаки Ёшида АКТ вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида иш бошлади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент ҳокими лавозимига тасдиқланди
13 январ 2020, 14:01

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент ҳокими лавозимига тасдиқланди

Янги сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Ўзбекистон президенти тақдимномасига биноан Жаҳонгир Ортиқхўжаевни пойтахт ҳокими лавозимига тасдиқлади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга ташриф буюради
11 январ 2020, 10:04

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга ташриф буюради

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистонга амалий ташриф билан боради.

Президент Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди
10 январ 2020, 18:36

Президент Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар академиясида бўлди. У ҳарбий таълим соҳасида Ўзбекистон замон билан ҳамқадам бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитасини бошқаради
10 январ 2020, 14:22

Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитасини бошқаради

Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитаси раиси, мамлакатнинг ушбу ташкилотдаги доимий вакили Шерзод Асадов эса қўмита раҳбари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Украина ва Эронга ҳамдардлик билдирди
8 январ 2020, 17:44

Шавкат Мирзиёев Украина ва Эронга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Теҳрон яқинида украин йўловчи самолёти қулаши муносабати билан Украина ва Эрон раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди
8 январ 2020, 11:45

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

ИИВда янги вазир ўринборсари, ЖИЭББ раҳбари, шунингдек, Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлари тайинланди.

Президент қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди
7 январ 2020, 20:53 1

Президент қурилиш соҳасида меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликларни кескин танқид қилди. У бу соҳада давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди
6 январ 2020, 14:13

Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимовни 70 ёшга тўлгани билан табриклаб, унга «Эл-юрт ҳурмати» орденини топширди.

Бош прокурор ўринбосари — амалдорларнинг жиноий даромадларни легаллаштириши ҳақида
5 январ 2020, 18:41

Бош прокурор ўринбосари — амалдорларнинг жиноий даромадларни легаллаштириши ҳақида

Келгусида мансабдор шахсларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадлари ва улар билан боғлиқ суд жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ бўлади, дея маълум қилди бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова.

Майкл Помпео ташрифи кечиктирилди
1 январ 2020, 23:44

Майкл Помпео ташрифи кечиктирилди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ҳамда «C5+1» форматидаги вазирлар учрашуви кечиктирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг