Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Салом Самадов Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Шавкат Тўрақулович Раҳматов ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
Ўзбекистоннинг Олма Ота, Нью-Йорк ва Владивостокдаги бош консуллари тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги «Валихон ота» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган МДҲга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарларини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари 2019 йилда ҳарбий ҳамкорлик режаси ҳамда икки давлат ҳарбий авиацияси учун ҳаво ҳудудларидан фойдаланиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Беларусь 2019 йилда ҳарбий ҳамкорлик режаларини имзолади.
Ўзбекистон ЮНЕСКО дастурлари ва бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ташкилотнинг мақсадсиз кўнгилли бадаллар махсус ҳисоб-рақамига биринчи бўлиб маблағ ўтказди.
Ўзбекистон халқаро форумлар саройида МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.
Ўзбекистон президенти Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги янги элчиси Россия президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди. РФ раҳбари «Ўзбекистон — Россиянинг стратегик шериги ва иттифоқчиси» эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотда саноат, энергетика, транспорт-коммуникация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Қуролли кучлар тузилмасида доимий шай ҳолатдаги ва махсус топшириқли бўлинмалар ташкил этилгани, жанговар шайлик вақт кўрсаткичлари икки баробарга қисқаргани айтилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Париждан Тошкентга жўнаб кетди.
Президент Шавкат Мирзиёев Лувр музейига ташриф буюрди.
Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макроннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Париждаги Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макроннинг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Париждаги Шон-шараф майдонида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг