Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Бош прокуратура тузилмасида Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилди.
Шавкат Мирзиёев Инқилоб куни муносабати билан Жазоир президентини табриклади.
Европа иттифоқи раҳбария 2019 йил бошида Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташриф буюриши кутмоқда.
ШҲТга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўтган йили террористик ташкилотларнинг 50 дан ортиқ бошланғич гуруҳлари фаолиятига чек қўйди.
Жорий йилда содир этилган терактларнинг ярмидан ортиғи Афғонистонда амалга оширилди, дея маълум қилди ШҲТ бош котиби.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади.
Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга давлат бюджети дефицитига йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берди.
Ҳукумат қарори билан Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Шахсан мен учун бу жуда ноқулай ва уятли ҳолат. Чунки менинг ўринбосарим президентимиз олиб бораётган сиёсатга қарши иш қилди», — деди бош вазир Оққўрғондаги ҳодиса юзасидан.
«Оила» маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Президент Зойир Мирзаевни фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун бош вазир ўринбосари лавозимидан озод қилди. Бош прокуратурага қишлоқ хўжалигидаги қонун бузилишларини ўрганиш топширилди.
2019 йил февралида Ўзбекистон ва БМТ Тошкентда «Марказий Осиё — минтақавий ҳамкорликнинг янги имкониятлари ва истиқболлари» мавзусида конференция ўтказади.
Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғанни 29 октябрь — Жумҳурият байрами муносабати билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев Питсбургдаги синагогада содир этилган отишмада кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президентига ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Мустақил Чехословакия ташкил топган кун муносабати билан Чехия президенти Милош Земанга табрик йўллади.
Европа парламенти делегацияси Тошкентда турли вазирлик ва идораларда учрашув ҳамда музокаралар ўтказади.
Шавкат Мирзиёев Иорданиядаги сув тошқини сабабли кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат қиролига ҳамдардлик йўллади. Ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди.
Бахтиёр Умаров Давлат туризм қўмитаси раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг