Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 15 октябрдаги буйруғига асосан Самадов Салом Исматович Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

С.Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.