Ўзбекистон ҳукумати ЮНЕСКО дастурлари ва бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ташкилотнинг мақсадсиз кўнгилли бадаллар махсус ҳисоб-рақамига (С/5) улуш қўшган биринчи донорга айланди. Бадал миқдори 120 минг АҚШ долларини ташкил этди.

Янги жамғарма ЮНЕСКОга тўлиғича молиялаштирилмаган дастурлар ва юзага келувчи эҳтиёжлар учун маблағлар йўналтириш имкониятини тақдим этади.

Улуш қўшиш тўғрисидаги келишув 5 октябрь куни Ўзбекистон президентининг Париждаги қароргоҳига ташрифи вақтида мамлакатнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили ва ташкилотнинг Стратегик режалаштириш бюроси ўртасида имзоланди.

Бюро директори Жан-Ив Ле Со ЮНЕСКО Ўзбекистондан қўллаб-қувватлагани ва ишончи, шунингдек Ўзбекистон жамғармага биринчи улуш қўшган мамлакат сифатида намуна бўлгани учун миннатдор эканини таъкидлади.