Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Маросимда Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси президентининг Елисей саройига йўл олди.