Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Шавкат Тўрақулович Раҳматов лавозимини тарк этган. «Kun.uz» манбаси маълум қилишича, у ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.

Шавкат Раҳматов шу йилнинг июлида Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. У 2018 йилнинг январидан вилоят прокурори сифатида ишлаб, июль ойида Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Баҳодир Бахтиёрович Пўлатов ўрнини эгаллаганди.

Қайд этиш керакки, Раҳматов кейинги 12 ой ичида Тошкент вилоятининг тўртинчи прокурори бўлганди.