Франция пойтахти Париждаги Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси президенти Эммануэл Макроннинг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Музокарада Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлат раҳбарларининг музокаралари давом этмоқда.