Сиёсат

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди
1 май 2024, 09:37

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Қурбон Турсунов Ибрагимович Бухоро шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунгача Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Шаҳарнинг аввалги ҳокими соғлиги ёмонлашгани сабаб ишдан кетгани айтилди.

Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди
30 апрель 2024, 19:40

Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Алишер Қаюмов ва президент Тарман Шанмугаратнам икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Тошкент инвестиция форумида Сингапур парламенти делегацияси ва мамлакатдаги 25 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этади.

Наманганлик фуқаро Ўзбекистон президентини ҳақоратлагани учун қамалди
30 апрель 2024, 14:47

Наманганлик фуқаро Ўзбекистон президентини ҳақоратлагани учун қамалди

Суд Эрондан қайтган 27 ёшли наманганлик фуқарони Facebook`да президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан туҳмат ва ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Тошкент халқаро инвестиция форумида 84 та давлат иштирок этади
29 апрель 2024, 15:02

Тошкент халқаро инвестиция форумида 84 та давлат иштирок этади

Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. 2−3 май кунлари ўтадиган тадбирда 84 та давлатдан қарийб 2500 киши, жумладан, БМТ, ЕТТБ, ОПЕК, ШҲТ каби халқаро ташкилотлардан меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.

Янги Андижонда вилоят ҳокимлигининг янги биносини қуриш бошланди (фото)
29 апрель 2024, 11:19 1

Янги Андижонда вилоят ҳокимлигининг янги биносини қуриш бошланди (фото)

Янги Андижон шаҳрида инвестиция маблағлари асосида 4 гектар майдонда вилоят ҳокимлиги биносини қуриш ишлари бошланди. Янги бинолар 3 ва 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хонани ўз ичига олади. 1,4 гектар майдон кўкаламзорлаштирилади.

Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди
29 апрель 2024, 10:39

Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтди

Бир ҳафта давом этган меҳнат таътилидан сўнг Шавкат Мирзиёев иш фаолиятига қайтди. У бугун ўз маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, ҳафта давомида эса Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади.

Президент давлат муассасаларини Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф тайёрлаш топшириғини берди
27 апрель 2024, 15:59

Президент давлат муассасаларини Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф тайёрлаш топшириғини берди

Ўзбекистон президенти бош вазир бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга уч ой муддатда вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф киритишни топширди.

Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувдаги тадбиркор ўртасидаги суҳбат видеосига изоҳ берди
26 апрель 2024, 15:02

Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувдаги тадбиркор ўртасидаги суҳбат видеосига изоҳ берди

Интернетда Туркияда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувда бўлган тадбиркор Шерали Собиржанов ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалди. БП видео январь ойида бош прокурор ўз маблағи ҳисобидан даволанаётган турк клиникасида ёзиб олингани ва амалдор бу тадбиркор билан таниш бўлмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон АҚШнинг интеллектуал мулк бўйича қора рўйхатидан чиқарилди
26 апрель 2024, 11:18

Ўзбекистон АҚШнинг интеллектуал мулк бўйича қора рўйхатидан чиқарилди

Ўзбекистон 2000 йилдан бери илк марта интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) қора рўйхатига киритилмади. Бунга муаллифлик ҳуқуқлари масаласига «юқори даражада сиёсий» эътибор қаратилгани, Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар ва бошқалар келтирилган.

ИМВ автомобиль харид қилиш бўйича маълумотлардаги техник хатоликни тасдиқлади
25 апрель 2024, 21:59

ИМВ автомобиль харид қилиш бўйича маълумотлардаги техник хатоликни тасдиқлади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳокимликлар учун янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини тасдиқлади. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши СТИРни нотўғри киритиш билан боғлиқ бўлиб чиқди.

Ўзбекистон Афғонистонга 169 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото)
25 апрель 2024, 16:20

Ўзбекистон Афғонистонга 169 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото)

Ўзбекистондан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 169 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етиб борди. Ёрдам таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари, макарон, шакар ва бошқалар ўрин олган.

Дэвид Кэмероннинг ташрифида Тошкент ва Лондон нималарга келишиб олди? (фото, видео)
25 апрель 2024, 14:22

Дэвид Кэмероннинг ташрифида Тошкент ва Лондон нималарга келишиб олди? (фото, видео)

Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга ташрифи чоғида қўшма иқтисодий комиссия тузиш, тезюрар темирйўл лойиҳалари ва бошқалар бўйича келишувларга эришилди. Таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш бўйича дастурлар эълон қилинди.

Машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Техник хатолик ҳақида хабар берилди
24 апрель 2024, 20:59

Машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Техник хатолик ҳақида хабар берилди

Қўшимча: Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини маълум қилди. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши порталдаги нуқсон билан боғлиқ.

Тўлдирилди: Давлат идоралари ўз автопаркини электромобиллар билан янгиламоқда
24 апрель 2024, 17:07

Тўлдирилди: Давлат идоралари ўз автопаркини электромобиллар билан янгиламоқда

Давлат идоралари электр ва гибрид автомобилларга ўтишни бошлади. Давлат харидлари порталидаги маълумотлар бир қатор ҳокимликлар машиналарни етим болаларни қўлловчи «Меҳр дафтари» жамғармаси орқали сотиб олганини айтмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги техник хатолик бўлганини маълум қилди.

ТИВда Кипр ва Чилининг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
24 апрель 2024, 16:26

ТИВда Кипр ва Чилининг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ва Чилининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчилари — Кипрос Йоргаллис ҳамда Эдуардо Эскобардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео
24 апрель 2024, 15:58

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео

24 апрель куни Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» доирасида раҳбарлар ва ходимлар пиёда ёки жамоат транспортида ишга борди. Улар орасида экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова бор. «Газета.uz» жараён акс этган видео ва суратларни бир саҳифага жамлади.

Сенат раиси Танзила Нарбаева Дэвид Кэмерон билан учрашди
23 апрель 2024, 18:19

Сенат раиси Танзила Нарбаева Дэвид Кэмерон билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда бўлиб турган Дэвид Кэмеронни қабул қилди. Улар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилди.

«Биз ҳамкорлар ўртасида танлов қилишни сўрамаймиз». Дэвид Кэмерон — Британиянинг Марказий Осиё билан муносабатлари ҳақида
23 апрель 2024, 17:05

«Биз ҳамкорлар ўртасида танлов қилишни сўрамаймиз». Дэвид Кэмерон — Британиянинг Марказий Осиё билан муносабатлари ҳақида

Буюк Британия Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг қолган давлатларидан улар ҳамкорлик қиладиган шериклардан бирини танлашини сўрамайди, деди Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон. «Биз ҳамкорлик ўрнатиш учун бу ерда бўлишни хоҳлаймиз», — деди у.

Ўзбекистон ва Британия ташқи ишлар вазирлари ҳамкорлик бўйича 2 та ҳужжатни имзолади
23 апрель 2024, 14:27

Ўзбекистон ва Британия ташқи ишлар вазирлари ҳамкорлик бўйича 2 та ҳужжатни имзолади

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация, шунингдек, минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади.

Дэвид Кэмерон колонкаси: «Олдимизда катта имкониятлар турибди. Биз улардан биргаликда фойдаланишимиз керак»
23 апрель 2024, 08:31

Дэвид Кэмерон колонкаси: «Олдимизда катта имкониятлар турибди. Биз улардан биргаликда фойдаланишимиз керак»

Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва собиқ бош вазири лорд Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга ташрифи олдидан ўз мақоласида ҳамкорликни янги даражага кўтарадиган учта устувор йўналишлар ҳақида ёзади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг