24 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Кипр ва Чилининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Кипрнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Кипрос Йоргаллис билан ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов учрашди.

Кипрос Йоргаллис ва Бахтиёр Саидов.Кипрос Йоргаллис ва Бахтиёр Саидов.

кипрос йоргаллис, эдуардо эскобар, элчилар, кипр, чили

«Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларимизга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлайди», — деб ёзади Саидов.

Шунингдек, Чилининг янги элчиси Эдуардо Эскобарнинг ҳам ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.

«Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларимизни фаоллаштириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, парламентлараро мулоқот, қўшма савдо комиссиялари ва ҳамкорликнинг бошқа янги шаклларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладик», — дея таъкидлади вазир.