3−7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, Ўзбекистон ҳудудида иссиқ кўтарилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.


2021 йил 5 июнга максимал ҳаво ҳарорати харитаси

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан +7…+10 даражага юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда +44…+46 даражагача исийди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17−22 м/с гача кучайиши мумкин.