Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 191 525 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 402 979 доза, 2-босқичда эмланганлар 786 290 нафарни, 3-босқич эмланганлар 2256 нафарни ташкил қилди.

2 июнда Ўзбекистон бўйлаб 55 102 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 23 789 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 30 339, 3-босқич эмланганлар 974 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (280 506 доза), Наманган вилоятида (257 550 доза), Андижон вилоятида (249 364 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 271 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 2 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 997 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 320 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 96 889 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 693 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3415 нафар бемор даволанмоқда.