Миллий боғ ўрнида Magic City очилди

Пойтахтдаги Миллий боғ ўрнида Magic City оилавий кўнгилочар боғи очилди. Биринчи босқичда дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўчалар, мусиқий фаввора ва бошқалар очилди. «Янгиланаётган Тошкентга янгиланаётган боғлар, янги ёшлар ярашади», — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

«Lyubaya biznes xorosha», «Plati-leti», «S 707» МЧЖларга нисбатан очилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда

«Lyubaya biznes xorosha», «Plati-leti», «S 707» ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан сохта тадбиркорлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент ер усти метросининг Ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги секинлашади

Тошкент метрополитенининг Ҳалқа йўлида поездларнинг тезлиги ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб вақтинчалик секинлашади.

ТИВ халқаро журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди

ТИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицка томонидан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги» сабабли унинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди.

Сурхондарёдада инфратузилмани яхшилаш учун 1,9 триллион сўм маблағ ажратиляпти — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм маблағ ажратилаётганини маълум қилди.

Сурхондарёнинг 4 та туманидаги тадбиркорлар 2024 йилгача солиқлардан озод этилади

Шавкат Мирзиёев Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.

IT Park ўз мажбуриятини бажармаган 27 та компаниянинг резидент мақомини бекор қилди

IT Park дирекцияси ўз мажбуриятларини бажармаган 27 та компаниянинг мақомини бекор қилди. Резидентлик мақоми бекор қилинган компанияларнинг орасида — Oson Apteka, Hoop Club, Invan Soft, Filosofiya IT, Imenu, School-Service ва бошқалар бор.

60 та сектор раҳбари 100 фоиз иш вақтини маҳаллада ўтказиши керак — президент

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашувида вилоятда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

«Қизларимиз билмайди, тушунмайди, ўқимайди, деймиз. Чунки уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев анорчилик бўйича илмий ишлар қилиб келаётган боғбон аёл билан суҳбатдан сўнг, мазкур йўналишда таҳсил олаётган ёш олималарни илғор хорижий мамлакатларга ўқишга юбориш бўйича топшириқ берди. «Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак», — деди президент.

«Бу мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» — Агнешка Пикулицка

Халқаро журналист Агнешка Пикулицка ўз шахсий Twitter’ида ТИВ томонидан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. У ушбу ҳолатни «унинг овозини ўчиришга уриниш» ва «мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» деб изоҳлади.

Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилса Эрон, Покистон портларига йўл очилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев журналистлар билан учрашувда Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилишининг илк босқичлари учун Жаҳон банки томонидан 35 млн доллар маблағ ажратилишини маълум қилди.

Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланди

Пойтахт Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинди. Энди унинг ҳудудида велосипед, самокат ва скутерда ҳаракатланиш тақиқланади.

Кучли шамол Жиззах ва Учқудуқдаги уйларга зарар етказди

Жиззахда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб юборди. Томларнинг ерга тушиши оқибатида иккита машинага зарар етди. Навоийнинг Учқудуқ туманидаги бир нечта маҳаллаларда ҳам кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон бош вазири Абудулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади.

«Раматов, сув омбори лойиҳасига бошингиз билан жавоб берасиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев «Тўпаланг» сув омбори Сурхондарё аҳолисининг сув билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни лойиҳага масъул қилиб тайинлади. Шунингдек, президент коронавирусга қарши курашга 80 трлн сўм кетганлигини, лекин у пулга ачинмаслигини айтди.