«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини эгаллади
15 август 2021, 00:20

«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини эгаллади

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Балх вилоятининг маъмурий маркази — Мозори-Шариф шаҳрини эгаллаганлигини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, афғон ҳукумати қўшинларининг бир қисми Ўзбекистон билан чегара томонга қочган.

Фото: Ўзбекистон ҲҲМ ва ҲҲК қўшинлари авиашоуси
14 август 2021, 20:34

Фото: Ўзбекистон ҲҲМ ва ҲҲК қўшинлари авиашоуси

Ҳаво флоти куни арафасида Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» полигонида ҳарбий авиация авиашоуси бўлиб ўтди. Унда жанговар ва ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамда вертолётлар учувчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тошкентда Euromedlab инновацион тиббий лабораторияси очилди
14 август 2021, 17:00

Тошкентда Euromedlab инновацион тиббий лабораторияси очилди

Euromedlab мустақил лабораторияси барча турдаги таҳлиллар учун текширувлар ўтказишга тайёрлигини эълон қилади.

2021 йилнинг июли дунёда метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди
14 август 2021, 14:57

2021 йилнинг июли дунёда метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

2021 йилнинг июли 142 йиллик глобал метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.

Тошкентда қизини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
14 август 2021, 13:35

Тошкентда қизини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида олти кунлик қизини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

МСК 5 та партияга сайловда иштирок этишга рухсат берди
14 август 2021, 13:30

МСК 5 та партияга сайловда иштирок этишга рухсат берди

Шанба куни Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партия — Экологик партия, ХДП, ЎзЛиДеП, «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партияларига октябрдаги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 9 сентябрга қадар ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов
14 август 2021, 10:39

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов

Президент олимпиадачилар билан жума кунги учрашувда спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик ҳолатларига чек қўйиш кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таниш-билишчиликни йўқотиш учун онлайн платформа ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика мусобақаларида иштирок эта олмайди», — деди у.

Нима тайёрлаймиз: мазали торт
14 август 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: мазали торт

Музқаймоқли, қуймоқли, ананасли Панчо, Наполеон ва Медовик — Zira.uz мазали ва чиройли тортлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида ҳаракатланиш бўлаги ажратилиб, бекатлар янгиланади
14 август 2021, 09:15

Тошкентда автобуслар учун алоҳида ҳаракатланиш бўлаги ажратилиб, бекатлар янгиланади

Тошкент ҳокими Муқимий кўчасида автобуслар учун 3 километрлик алоҳида йўл ҳаракатланиш бўлагини ажратиш кўзда тутилган қарорни имзолади. Бундан ташқари, автобус бекатларини янгилаш режалаштирилмоқда, йўл ўтказгичлар қурилиши давом эттирилади.

Президент «Янги Ўзбекистон» боғи қурилишини кўздан кечирди
14 август 2021, 02:51

Президент «Янги Ўзбекистон» боғи қурилишини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев сентябрда очилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи қурилишини кўзда кечириб, «Истиқлол» мажмуаси билан танишди.

Президент Олимпиадада иштирок этган спортчилар ва мураббийларни мукофотлади
13 август 2021, 21:51

Президент Олимпиадада иштирок этган спортчилар ва мураббийларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади. Боксчи Баҳодир Жалоловга «Фидокорона хизматлари учун» ордени, таэквондочи Улуғбек Рашитовга — «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, Оксана Чусовитинага эса — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди.

13 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 август 2021, 21:00

13 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг олимпиада иштирокчилари билан учрашуви, Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланиши, Ўзбекистонга юборилаётган 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинаси — «Газета.uz»нинг 13 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 август 2021, 20:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил ва Марокашнинг ўз элчихоналарини очишга келишиб олишгани, Литванинг 1,5 мингга яқин ноқонуний муҳожирнинг бошпана сўровларини рад этгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Париж Олимпиадасига тайёргарликни шу бугундан бошлашимиз керак» — президент
13 август 2021, 16:48

«Париж Олимпиадасига тайёргарликни шу бугундан бошлашимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев навбатдаги олимпиадада жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсад бўлиши зарурлигини таъкидлади. «Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби, фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа, адашади», — деди президент.

Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш амалиётидан воз кечиш кераклигини таъкидлади
13 август 2021, 16:39

Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш амалиётидан воз кечиш кераклигини таъкидлади

Президент легионер спортчиларни олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганлигини таъкидлади. «Хориждан легионерлар эмас, етук мутахассисларни ҳамда спортчиларни тайёрлаш методикасини олиб келиш керак», — деди у.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди
13 август 2021, 16:08

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

Долларнинг расмий курси 11,00 сўмга кўтарилди ва жами 10 683,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Оксана Чусовитинага «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди
13 август 2021, 16:06

Оксана Чусовитинага «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди

Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди. Шунингдек, Чусовитинанинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва мусобақа иштирокчиларига ҳам пул мукофоти берилади
13 август 2021, 15:57

Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва мусобақа иштирокчиларига ҳам пул мукофоти берилади

Президент топшириғи билан Олимпия чемпионларининг мураббийлари — 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотланади. Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактаби ташкил этилади
13 август 2021, 15:47

Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактаби ташкил этилади

Президент топшириғи билан бокс бўйича Токио-2020 Олимпиада ўйинларида олтин медал соҳиби бўлган Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорат мактаби ташкил қилинади.

Президент «Расмий статистика тўғрисида”ги қонунни имзолади
13 август 2021, 14:57

Президент «Расмий статистика тўғрисида"ги қонунни имзолади

11 август куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун расмий статистик рақамларни тайёрлаш услублари ҳамда барча учун очиқ статистик маълумотлар тўғрисидаги қоидаларни белгилаб беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг