Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган ва 19 нафар тарбияланувчиларнинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Болалар клиник кўринишларига кўра ботулизм ташхисига гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Жиноят кодексига „Келажакка хиёнат“ бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчиларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан муносабат билдирди. Депутат Жиноят кодексига болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда «вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларнинг хаққи ва вақтини ўғрилаётганларга» нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қилди.

Бўстонлиқда 16 гектар ерни 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳоким қарори билан боғ яратиш учун ижарага берилган 16 гектар ер майдонини 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Франция Ўзбекистонга 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинасини юбормоқда

14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан Ўзбекистонга 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.

Ўзбекистон терма жамоаси Швеция билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Швеция термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Президент «Расмий статистика тўғрисида"ги қонунни имзолади

11 август куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун расмий статистик рақамларни тайёрлаш услублари ҳамда барча учун очиқ статистик маълумотлар тўғрисидаги қоидаларни белгилаб беради.

Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабини ташкил этилади

Президент топшириғи билан бокс бўйича Токио-2020 Олимпиада ўйинларида олтин медал соҳиби бўлган Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорат мактаби ташкил қилинади.

Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва мусобақа иштирокчиларига ҳам пул мукофоти берилади

Президент топшириғи билан Олимпия чемпионларининг мураббийлари — 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотланади. Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Оксана Чусовитинага «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди

Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди. Шунингдек, Чусовитинанинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш амалиётидан воз кечиш кераклигини таъкидлади

Президент легионер спортчиларни олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганлигини таъкидлади. «Хориждан легионерлар эмас, етук мутахассисларни ҳамда спортчиларни тайёрлаш методикасини олиб келиш керак», — деди у.

«Париж Олимпиадасига тайёргарликни шу бугундан бошлашимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев навбатдаги олимпиадада жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсад бўлиши зарурлигини таъкидлади. «Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби, фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа, адашади», — деди президент.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Google, Alibaba, Quadriga — машҳур бойлар нима учун ғойиб бўлади?

Йирик компаниялар, корпорациялар асосчилари ва умуман катта миқдордаги пулларга эгалик қиладиган шахслар одамларнинг эътиборида бўлиши табиий ҳол. Шунингдек, дунё миллионер ва миллиардерлари орасида омма эътиборидан четга чиқиш ва бутунлай йўқолиш ҳолатлари ҳам кўп учраб туради. Google, Alibaba, Africrypt ва Quadriga асосчиларининг ғойиб бўлиши ва бунинг тахминий сабаблари ҳақида.