2021 йилнинг июли об-ҳаво устидан олиб борилган 142 йиллик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Бу ҳақда ТАСС АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармасига (NOAA) таяниб хабар қилди.

Бошқарма маълумотларига кўра, июль ойида улар томонидан қайд этилган ер ва океан сатҳидаги умумий ўртача ҳарорат XX асрдаги ўртача ҳароратдан 0,93 даража юқори бўлиб, 15,8 даражага етди.

Мазкур идора об-ҳавони 1880 йилдан буён кузатиб келмоқда. Июлдаги аввалги рекорд 2016 йилда қайд этилган, сўнгра худди шу кўрсаткич 2019 ва 2020 йилларда ҳам кузатилган эди. Ўша йилларда рекорд 0,01 даража Цельсийни ташкил этган.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг июли Осиёда кузатилган энг иссиқ ой бўлди, Европада эса бу бўйича иккинчи бўлди — рекорд 2018 йил июлида қайд этилган. Шимолий ва Жанубий Америка, Океания ва Африкада эса энг иссиқ ойлар ўнлигига кирди.