Тошкетнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи аёл Р. Т. ўзининг олти кунлик қиз чақалоғини сотишга уринган вақтда қўлга олинди, дея хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Аёл 7 август куни туғилган гўдагини 18 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган ва кўрсатилган пулни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.