Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида қатор тадбирлар кўзда тутилган, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Жумладан, тақдимот ва йиғилишларда инвестиция соҳаси, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 8−20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Ўтган 2018 йилги Ўйинларда ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев ва фигурали учувчи Миша Ге иштирок этганди.