Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги майдони ва халқаро аэропортни боғловчи ҳудуд — Бобур кўчасида ҳаракатланиш йўналишлари орасидаги яшил майдонларни қайтаришга қарор қилинди. Бу пойтахт ҳокимлигининг хабарида қайд этилган.

Қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдон йўқ қилинган ҳолат. 2016 йилнинг кузи. Фото: Тимофей Каспаров / «Газета.uz».

2015−2016 йилларда (Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити учун) йўлни кенгайтириш мақсадида кўча ўртасидаги яшил майдонлар олиб ташланганди. Ўшанда пойтахтнинг бошқа кўплаб кўчаларида ҳам худди шундай ҳолат содир бўлган.

Бобур кўчасининг ҳозирги ҳолати. Фото: Яндех.Панорама.

Шу билан бирга, Ислом Каримов ва Бобур кўчаси кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқда велойўлак барпо этилади.

Таъмирлаш ишлари давомида йўлнинг бир қисми қисман ёпилиши мумкин, дейилади ҳокимият хабарида.