Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра, «суперконтракт» асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди.

Тегишли қарор давлат ОТМларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан қабул қилинди, дея хабар бермоқда Олий таълим вазирлиги.

Бунда тегишли ташкилотлар тавсияномасига эга абитуриентлар 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Рўйхатдан президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар, давлат орган ва вазирликлари, агентлик ва қўмиталар, тижорат банклари, бир қатор акциядорлик жамиятлаир ва тадбиркорлик субъектлари жой олган.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

Тўлиқ рўйхат