Ўтган дам олиш кунлари Тель-Авив ва Қуддусда минглаб одамлар намойишга чиқди, бу 2023 йил октябрь ойида ҲАМАС Исроил ҳудудига ҳужум уюштиргач, Ғазо секторида уруш бошлангандан бери Исроилдаги энг йириклари бўлди, деб хабар бермоқда CNN.

Намойишчилар орасида ҲАМАС томонидан асирга олинган исроилликларнинг қариндошлари ҳам бор, улар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди. Шунингдек, Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхудан истеъфога чиқиш ва янги сайловлар ўтказиш талаб қилинди. Намойишчилар «Гаровдагиларни ҳозироқ қутқаринг» ва «Уни алмаштиринг, уларни қутқаринг» каби ёзувлар ёзилган плакатларни кўтариб олганди.