Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов шанба куни Туркиянинг 6 февраль кунги зилзидан жабр кўрган Хатай вилоятининг Овакент қишлоғига ташриф буюрди.

Мазкур қишлоқда 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади. Бу ерда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари туркиялик ҳамкасблари билан биргаликда иш олиб бормоқда, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги эса кўчма госпитал ўрнатган.

бахтиёр саидов, мевлут чавушўғлу, туркиядаги зилзила

Бахтиёр Саидов маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун вилоятга келган ватандошларга миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, у Газиантепда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан учрашиб, қурбонлар сони 40 мингга яқинлашганлиги муносабати билан унга ҳамдардлик билдирди.

бахтиёр саидов, мевлут чавушўғлу, туркиядаги зилзила

10000 дан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлдим. Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларимиздан миннатдормиз. Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2000га яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди, ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди.

«Ушбу табиий офат оқибатлари барчамизнинг қалбларимизни чуқур яралади. Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз», — деб ёзди у.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Туркияга бир неча самолётда умумий оғирлиги 270 тонна бўлган инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

бахтиёр саидов, мевлут чавушўғлу, туркиядаги зилзила

Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2000га яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди, ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди.