17 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «M.T.» МЧЖга ижарага берилган 5000 квадрат метр ҳудуддаги 35 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Дарахтларнинг «махсус қасддан нобуд қилингани» оқибатида ўсимлик дунёсига 196 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

бош прокуратура, мирзо улуғбек тумани, ноқонуний дарахт кесиш

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2022 йилда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 4599 та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун, 2021 йилда 8243 та қоидабузарлик қайд этилган. Табиатга етказилган зарар 10 млрд сўмга баҳоланмоқда. Қурилиш майдончаларида тўсиқлар билан ўралган 24 минг дарахт хавф остида қолмоқда.