Туркиядаги зилзилаларда 40 642 киши ҳаётдан кўз юмди

Зилзилаларда 40 минг 642 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Туркия Табиий офатларни бошқариш бошқармаси (AFAD).

жаҳон янгиликлари

Шунингдек, 108 068 киши жабрланган. 430 мингдан ортиқ аҳоли табиий офат зонасидан бошқа ҳудудларга олиб чиқилди.

Қидирув ва қутқарув ишлари эртага тўхтатилади.


Туркиядаги зилзилалардан омон қолган 7 киши мамлакатнинг марказий қисмидаги ёнғинда ҳалок бўлди

Туркияда 6 февраль куни содир бўлган кучли зилзиладан омон қолган етти нафар фуқаро ўзлари вақтинча яшаб турган мамлакатнинг марказий қисмидаги Кония шаҳрида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа маҳаллий ОАВга таяниб хабар берди.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси саккиз кишилик суриялик оиладан бўлиб, ўтган ҳафтада содир бўлган кучли зилзилалардан сўнг жанубдаги Газиантеп вилоятидан Конияга кўчиб ўтган, дея хабар беради Анадолу ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, қурбонлар иккала ота-она ва 4 ёшдан 13 ёшгача бўлган беш нафар бола бўлган. Воқеа гувоҳининг айтишича, ёнғинга тун давомида қолдирилган электр иситгич ёки печка сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Туркияда зилзиладан 296 соат ўтиб, вайроналар остидан омон қолганлар топилди

Шанба куни Туркия жанубида содир бўлган ҳалокатли зилзиладан 296 соат ўтиб, вайроналар остидан уч киши тириклайин олиб чиқилди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Хатай вилоятининг Антакя туманида қидирув-қутқарув гуруҳлари зилзиладан 12 кундан ортиқ вақт ўтиб, вайроналар остидан омон қолган 3 кишини қутқариб олди.

Омон қолган уч киши (бир бола, бир аёл ва бир эркак) маҳаллий шифохонага етказилган. Уларнинг шахси ҳали аниқланмаган.


Миссисипидаги отишмада олти киши ҳалок бўлди, гумондор ҳибсга олинган

Жума куни АҚШнинг Миссисипи штатида олти киши отиб ўлдирилди. Бу ҳақда BBC маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

жаҳон янгиликлари

Тейт округи шерифининг маълум қилишича, отишма қурбонларни Аркабутла шаҳридаги бир нечта жойларда ўлдирган.

«Бунинг учун жавобгар бўлган шахс тириклайин ҳибсга олинган», деди Миссисипи губернатори Тейт Ривз жума куни. «Ҳозирча у ёлғиз ҳаракат қилганига ишонамиз. Унинг сабаблари ҳозирча маълум эмас», — дея қўшимча қилди губернатор.


АҚШдаги санитария компанияси 100 дан ортиқ болаларни хавфли ишларда ишлатгани аниқланди

АҚШдаги энг йирик озиқ-овқат хавфсизлиги компанияларидан бири хавфли ишларда ишлаш учун 100 дан ортиқ болаларни ёллаган. Бу ҳақда жума куни мамлакат Меҳнат вазирлиги маълум қилди.

Висконсин штатининг Килер шаҳрида жойлашган Packers Sanitation Services /PSSI/ Меҳнат вазирлиги текширувида компания «13 ёшдан 17 ёшгача бўлган камида 102 нафар болани хавфли ишларга — саккизта штатдаги 13 та гўштни қайта ишлаш корхоналарида тунги сменада ишлашга жалб қилгани ва уларни мажбурлагани»ни аниқланганидан кейин 1,5 млн доллар фуқаролик жарима тўлаган», — дейилади хабарда.

2022 йил август ойида бошланган тергов маълумотларига кўра, болалар хавфли кимёвий моддалар билан ишлаган ва гўштни қайта ишлаш ускуналарини, жумладан, пичоқ, арра ва бошқа ўткир тиғли ускуналарни тозалашган.


Покистоннинг Карачи шаҳрида полиция биносига уюштирилган теракт оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Покистон жанубидаги Синд вилояти маркази Карачи шаҳрида жума куни кечқурун полиция бошлиғи идорасига уюштирилган теракт оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда минтақа ҳукумати матбуот котиби Муртазо Ваҳоб шанба куни «Твиттер»да маълум қилди.

Унга кўра, хавфсизлик кучлари бинога ҳужум қилган уч нафар жангарини йўқ қилган. Бундан ташқари, уч нафар хавфсизлик ходими ва бир фуқаронинг ўлими тасдиқланди, яна 19 киши яраланди, улардан бири оғир аҳволда.

Карачи жанубий округи бош инспектори ўринбосари Ирфан Балоҳнинг сўзларига кўра, террорчилар бинога асосий дарвоза орқали кирган ва ҳужум вақтида 25 дан ортиқ гранатадан фойдаланган.

Ҳужум учун масъулиятни мамлакатда тақиқланган «Таҳрик-и-Толибон Покистон» ташкилоти ўз зиммасига олди. Жума куни кечқурун эълон қилинган баёнотда айтилишича, ҳужум нишони Карачи полиция бошқармаси бўлган.


Париждаги савдо марказиларидан бирида оммавий саросима рўй бергани хабар қилинди

Парижнинг Дефанс туманидаги савдо марказида эркак баланд қаватдан сакраб тушганидан кейин оммавий саросима бошланди, деб хабар берди BFMTV.

«Дефанс туманидаги „Тўрт мавсум“ савдо марказида шанба куни куннинг иккинчи ярмида оммавий саросима бошланди. Полиция манбаларига кўра, эркак баланд қаватдан сакраган, унинг йиқилиши шовқинга сабаб бўлган, бу эса оломонда ваҳима уйғотган», — дейилади телеканал хабарида.

Қайд этилишича, аввалроқ «Твиттер» фойдаланувчилари хабар қилганидек, ўқ узилмаган.