Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларида 18 февраль куни 2 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ маълум қилди.

Янги Сергели кўчасида соат 06:45 MAN автобуси ҳамда Lacetti автомашинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди. Ҳодиса оқибатида 3 фуқаро жароҳат олган.

Шунингдек, Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Хотира майдони қаршисида ҳам ЙТҲ содир бўлди. Унда Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz автомобиллари тўқнашди.

Оқибатда Cobalt автомашинасида ёнғин келиб чиққан. ФВВ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса сабабли Cobalt ҳамда Matiz ҳайдовчилари жароҳат олган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.