Тошкентдаги Амир Темур кўчасида 18 февраль куни кечқурун Қатағон қурбонлари хотираси боғи ёнида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Пойтахт ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, Cobalt, Spark, Lacetti ва Matiz автомобиллари тўқнашиб кетган, ҳодиса оқибатида Cobalt ёниб кетган.

Ёнғин етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилди. Cobalt ва Matiz ҳайдовчилари жароҳатланган.

cobalt, lacetti, matiz, spark, авария, йтҳ, тошкентда авария

Ҳодиса сабаблари маълум қилингани йўқ. Чоп этилган суратлардан ЙТҲ тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи яқинида содир бўлганини кўриш мумкин.