Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатидаги пиёдалар ўтиш йўлагида савдо шохобчалари қайта ташкил этилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га ташкилот матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев.

Мутасаддининг айтишича, шохобчаларнинг қай тартибда тадбиркорларга ижарага берилиши борасида аниқ тартиб ҳозирча йўқ.

«Президент қарорида метро бекатларининг фаолият самарадорлигини ошириш учун савдо шохобчаларини ташкил қилиш белгилаб берилган. Улар синов тариқасида ҳозирча фақат „Новза“ бекатининг пиёдалар ўтиш йўлагида ташкил этилмоқда ва бекатда қурилиш ишлари бошланган», — деди Тўйчи Мирзаев.

новза, савдо шохобчалари

Унинг сўзларига кўра, шохобчалар пандемиядан олдин ҳам бўлган. Карантин сабаб фаолияти тўхтатилган.

«Нима учун айнан „Новза“ танланганига келадиган бўлсак, бекат шаҳарсозлик нормалари, қурилиш талаблари ва ҳаракат хавфсизлиги талабларига жавоб бера олиши ҳамда йўловчилар оқимининг меъёрда экани инобатга олинган», — деди метрополитен матбуот хизмати котиби.

новза, савдо шохобчалари