9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, «Янги Ўзбекистон боғи»да бўлиб ўтадиган байрам тадбирига ташриф буюрувчи фуқаролар ва йўловчиларга сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида, 2023-йил 9-май куни соат 18:00 дан ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар қилди.

Автобус йўналишлари қуйидаги жадвал асосида ташкил этилади:

  • «Машинасозлар метроси — Янги Ўзбекистон боғи» (10 та жадвал асосида «Yutong» русумли электробуслар, «1-Автобус саройи» филиали томонидан хизмат кўрсатилади);
  • «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи» (10 та жадвал асосида «МАН» русумли автобуслар, «Тошавтобустранс» УК томонидан хизмат кўрсатилади);
  • 190-сонли «Янгибозор қўрғони — Янги Ўзбекистон боғи» (16 та жадвал асосида «MAN» ва «SAZ LE-60» русумли автобуслар, «5-Автобус саройи» филиали томонидан хизмат кўрсатилади);
  • «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи» (10 та жадвал асосида «Yutong» русумли электробуслар, «7-Автобус саройи» филиали томонидан хизмат кўрсатилади);
  • «Буюк ипак йўли метроси — Янги Ўзбекистон боғи» (10 та жадвал асосида «Yutong» русумли электробуслар, «18-Автобус саройи» филиали томонидан хизмат кўрсатилади).