Нима тайёрлаймиз: Ўрикли пишириқлар
20 май 2023, 08:54

Нима тайёрлаймиз: Ўрикли пишириқлар

Ўрик қўшиб тайёрланган творогли пирог, мевали десерт, ўрикли галета, кекс ва бошқалар — Zira.uz ширин ва фойдали мевалардан бири бўлган ўрикли пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Сирдарёда EXEED автомобиль заводи ишга туширилди
19 май 2023, 22:22

Сирдарёда EXEED автомобиль заводи ишга туширилди

Сирдарёда EXEED автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Заводда учта EXEED премиум модели — LX ва TXL кроссоверлари ва VX йўлтанламасини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бренд ишлаб чиқарувчиси эса Asaka Motors ҳисобланади.

19 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 май 2023, 22:00

19 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилиши, камбағалликни қисқартиришда 4 та асосий йўналиш, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди тафсилотлари, Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Германиянинг KfW банкидан 500 млн евро кредит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

IFC Тошкентда электр энергиясини тақсимлаш тизимини модернизация қилишга ёрдамлашади
19 май 2023, 21:51

IFC Тошкентда электр энергиясини тақсимлаш тизимини модернизация қилишга ёрдамлашади

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонга Тошкентнинг энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилувчи инвесторни аниқлаш бўйича халқаро тендер ўтказишда ёрдамлашади.

«Дунёга барқарор, фаровон Марказий Осиё керак» — Си Цзиньпин
19 май 2023, 19:58

«Дунёга барқарор, фаровон Марказий Осиё керак» — Си Цзиньпин

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва энергетикани ривожлантиришга чақирди ҳамда ҳамкорликнинг саккиз йўналишини таклиф қилди.

Guzar Market Туркия Trendyol компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди
19 май 2023, 19:00

Guzar Market Туркия Trendyol компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Туркиянинг Trendyol компанияси ва Guzar компаниялар гуруҳи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шавкат Мирзиёев жами 3,3 млрд долларлик 15 та лойиҳани ишга туширди
19 май 2023, 18:32

Шавкат Мирзиёев жами 3,3 млрд долларлик 15 та лойиҳани ишга туширди

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, 3,3 млрд долларлик 15 та лойиҳани — автомобиль ва электромобиллар, металл маҳсулотлари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва бошқа қувватларни ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди. Шунингдек, у Хитой бизнеси вакиллари билан ҳам учрашди.

Ўзбекистон ҳукуматининг камбағалликни қисқартиришдаги 4 та асосий йўналиши маълум қилинди
19 май 2023, 17:20

Ўзбекистон ҳукуматининг камбағалликни қисқартиришдаги 4 та асосий йўналиши маълум қилинди

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукуматнинг камбағалликка қарши курашишдаги асосий йўналишларини маълум қилди. Унга кўра, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, қишлоқларда тадбиркорликни яхшилаш, инфраструктурани ривожлантириш ҳамда урбанизацияни қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар ҳисобланади.

Суд Бош прокуратурадан Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёнотини текширишни сўради
19 май 2023, 17:13

Суд Бош прокуратурадан Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёнотини текширишни сўради

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляция судида асосий фигурант Даулетмурат Тажимуратов суддан Хоразм ҳуқуқ-тартибот идораларидан «Нукусда Ички ишлар вазирлигида қийноқлар бўлганми ёки йўқ?» саволига жавоб олишни сўради. Суд Бош прокуратурага ички экспертиза ўтказиш учун хат юборди.

Ўзбекистонда Chery гибрид ва электромобилларини ишлаб чиқарилиши бошланади
19 май 2023, 17:00

Ўзбекистонда Chery гибрид ва электромобилларини ишлаб чиқарилиши бошланади

Йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган ADM JIzzakh компанияси Chery International билан ҳамкорликда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини маълум қилди.

Ўзбекистонда биринчи Wildberries саралаш маркази очилди
19 май 2023, 16:17

Ўзбекистонда биринчи Wildberries саралаш маркази очилди

Тошкент вилоятида Wildberries компаниясининг саралаш ва логистика маркази фаолиятини бошлади. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ушбу маркетплейсда сотишлари мумкин.

«Ҳудудгаз Тошкент» филиалининг 2 муҳандиси пора олишда гумонланиб ушланди
19 май 2023, 15:36

«Ҳудудгаз Тошкент» филиалининг 2 муҳандиси пора олишда гумонланиб ушланди

«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминотининг 2 нафар етакчи муҳандиси жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг доллар пора олганликда гумон қилиниб, қамоққа олинди.

Италияда тошқинлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди
19 май 2023, 14:33

Италияда тошқинлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди

Италия шимолидаги йирик сув тошқини сабабли 13 киши ҳалок бўлди, 13 мингдан ортиқ аҳоли уйларини ташлаб кетди. Табиий офат мамлакатда сўнгги 100 йилдаги энг ҳалокатлиси деб баҳоланмоқда.

Самарқандда кўриш қобилияти паст ўқувчи автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди
19 май 2023, 13:14

Самарқандда кўриш қобилияти паст ўқувчи автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди

Самарқанд шаҳрида «Нурли маскан» мактабининг 19 ёшли ўқувчиси Isuzu автобуси уриб кетиши сабабли орадан 2 кун ўтиб, шифохонада вафот этди. Уни уриб юборган автобус ҳайдовчиси 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

KfW Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро кредит ажратиши мумкин
19 май 2023, 13:08

KfW Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро кредит ажратиши мумкин

Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин, деди Mangold Consulting компанияси раҳбари Кристоф Мангольд иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев билан учрашувда.

«Агробанк» ODDO BHF банки билан шартнома имзолади
19 май 2023, 13:00

«Агробанк» ODDO BHF банки билан шартнома имзолади

ЕТТБнинг бизнес-форуми доирасида «Агробанк» Германиянинг ODDO BHF банки билан 20 млн евролик шартнома имзолади. Маблағлар «Агробанк» орқали савдони молиялаштириш соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилиши кўзда тутилган.

«Марказий Осиёда энергетик инфратузилманинг ривожланиши саноатлашув ва демографик ўсишдан ортда қолмоқда» — Ўзбекистон президенти
19 май 2023, 12:48

«Марказий Осиёда энергетик инфратузилманинг ривожланиши саноатлашув ва демографик ўсишдан ортда қолмоқда» — Ўзбекистон президенти

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё-Хитой» саммитидаги нутқида 6 давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясини боғлаш, «янги иқтисодий мулоқот»ни шакллантириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва минтақа давлатларининг 2030 йилга бориб Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар оширишни таклиф қилди.

Президент сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилди
19 май 2023, 12:11

Президент сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 млрд 130 млн сўм этиб тасдиқлади. Сиёсий партияларга жами 19 млрд 655 млн сўм, ҳар бир номзодга эса 4 млрд 914 млн сўмдан ажратилади.

Тошкентда қалбаки 100 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди
19 май 2023, 11:45

Тошкентда қалбаки 100 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди

Сергели туманида тўрт нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг долларга сотишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракати ўзгаради
19 май 2023, 11:12

Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракати ўзгаради

1 июндан бошлаб пойтахтда 50, 103, 105, 110-автобус йўналишларининг графиги ўзгаради. Шунингдек, 19 майдан 119-сонли автобус йўналишида энди ўта катта сиғимли, «King Long» русумли автобуслар ҳаракатлана бошлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг