Ўзбекистондаги йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган ADM JIzzakh, Chery International билан ҳамкорликда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни бошланишини эълон қилди.

Қарор ADM JIzzakh раҳбариятининг Хитойнинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Chery компанияси раҳбарияти билан учрашувидан сўнг қабул қилинди.

chery, реклама

Учрашув натижаларига кўра, Chery ADM JIzzakh билан биргаликда автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш, шу жумладан кузовларни пайвандлаш, бўяш, йиғиш ва автомобилларни синовдан ўтказишни (CKD) ташкил этиш ниятини тасдиқлади.

chery, реклама

Ўзбекистондаги ADM JIzzakh томонидан CKD услубида йиғилувчи моделлар томонларнинг Ўзбекистон автомобиль бозорини таҳлил қилиши натижаларига кўра танланади, шунга қарамай, моделлар қатори қуйидаги платформалардан иборат бўлади деб тахмин қилинмоқда:

  • Tiggo оиласи, шу жумладан гибрид моделлар (PHEV);
  • Arrizo оиласи, шу жумладан гибрид моделлар (PHEV);
  • электромобилар.

chery, реклама

Chery компаниясининг режаларига мувофиқ моделлар қатори доимий равишда янгиланиб боради.

Музокаралар давомида томонлар, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш имкониятларини яратувчи Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, ADM JIzzakh ва Chery компанияси вакиллари Ўзбекистон бозори учун мавжуд бўлган Chery автомобиллари моделлари қаторини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқдилар. Бу кам чиқиндилар чиқарувчи ва энергиядан самарали фойдаланувчи автомобилларга ортиб бораётган талабни қондириш имконини беради.

chery, реклама

Chery билан бу борадаги ҳамкорлик Ўзбекистонда экологик тоза технологиялардан фойдаланишни ривожлантиришда муҳим омил бўлади. Ушбу ҳамкорлик орқали истеъмолчилар халқаро сифат ва экологик хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган кенг турдаги автомобиллардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

ADM JIzzakh инновацияларга ва ўз маҳсулотларини яхшилашга, шунингдек, халқаро бозорларда ўз иштирокини кенгайтиришга интилиб келмоқда. Chery билан ҳамкорликда компания ўзбек ва халқаро истеъмолчилар талабларига жавоб берадиган янги авлод автомобилларини яратиш устида иш олиб боради.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook:fb.com/CheryUzbekistan
YouTube Сheryuzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot

Реклама ҳуқуқлари асосида.