ДХХ 100 минг қалбаки АҚШ долларини сотаётганларни қўлга олди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1974−1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10 950 қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддасининг 3-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.