1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида 103-сонли автобус йўналиш ҳаракати қисқартирилмоқда. Йўналишнинг қисқарган қисмига янги автобус қўйилди. Шунингдек, қатор йўналишлар графиги ўзгаради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар бермоқда.

автобус, тошкент

103-сонли автобус шу вақтгача «Қуёшли» қўрғонидан «Чорсу» савдо марказигача қатнарди. Энди эса ушбу автобус йўналиши 9 та жадвал асосида 7−8 дақиқалик интервал билан фақат «Дўмбиробод» кўчасигача боради.

автобус, тошкент

Йўналишдан фойдаланаётган йўловчилар «Қуёшли» қўрғонидан «Дўмбирабод» кўчасига янги 158-сонли автобус йўналиши ташкил этилади. Ушбу автобус йўналиши 6 та жадвал асосида 11 дақиқалик интервал билан ҳаракатланади.

автобус, тошкент

Бундан ташқари, 1 июнь кунидан бошлаб 110-сонли автобус йўналиш ҳаракати ҳам қисқармоқда. Автобус шу вақтгача ТТЗ АШБдан «Food City» савдо мажмуасигача борар эди. Энди эса автобус йўналиши ҳаракати «Политология институти бекати — Food City савдо мажмуаси» оралиғида қатнайди. Унда транспортлар 10 та жадвал асосида 12−13 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Йўналишдан фойдаланадиган йўловчилар учун Политолигия институти бекатидан ТТЗ АШБга 14-сонли магистраль автобус йўналиши орқали етиб олиш имконияти мавжуд.

автобус, тошкент

Қолаверса, 1 июндан 105-сонли автобус «Чилонзор» буюм бозоридан Сергели қўрғонигача боради. Шу вақтгача у Сергели қўрғонидан «Карвон бозори»гача борарди. Йўналиш 10 та жадвал асосида 13−14 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Бундан кейин «Карвон» бозорига борувчи йўловчилар Чинни бозордан 121 ва 122-сонли ҳалқа автобус йўналиши орқали етиб олишлари мумкин.

автобус, тошкент

50-сонли «Юнусобод 9-даҳаси — Чингелди маҳалласи» оралиғида боғловчи автобус ташкил этилмоқда. Йўналиш «Юнусобод 9-даҳаси — Чингелди маҳалласи»оралиғида 11 та жадвал асосида 12−13 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.

Бундан ташқари, 19 май кунидан бошлаб, 119-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси — Юнусобод деҳқон бозори» автобус йўналишида 11 та жадвал асосида ўта катта сиғимли, «King Long» русумли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Мазкур йўналишнинг «Паркент» кўчасидаги ҳаракати «Темур Малик» кўчасидаги бурилиб олиш манзилигача ҳаракатланмаган ҳолда уч қаватли йўл ўтказгичининг биринчи ўтказгичи (тунел йўли) орқали йўлга қўйилади.