Samsung ўзининг янги смартфонлари, планшетлари, «ақлли» соати, симсиз қулоқчинлари ва бошқа қурилмаларини тақдим этди, дея хабар берди VC.


Фото: vc.ru

Galaxy Note20 Ultra смартфонига 120 герц частотали Dynamic AMOLED 2X экрани ўрнатилган. «Аккумулятор қувватини тежаш учун дисплей автоматик равишда кўрилаётган маълумотга мослашади», дейилади хабарда. «Ақлли» батарея 30 дақиқада 50% дан кўпроқ қувват олади, дея хабар беради Samsung.

Фото: vc.ru

Смартфонлар учталик 8К камерага эга, тасвир формати — 21:9, видео ёзиш тезлиги — сониясига 24 кадр. Камеранинг Pro Video функцияси сониясига 120 кадр тасвирга олиш, фокус, товуш, экспозиция ва бошқа параметрларни созлаш имконини беради. Шунингдек, Galaxy Note20 Ultra лазер сенсорли автофокусга эга.

Бундан ташқари компания S Pen стилусини ҳам янгилади: унга бешта янги ишоралар киритилди, масалан, бош экранга қайтиш ёки смартфон экранини суратга олиш учун стилус билан дисплей бўйлаб суриш керак.

Galaxy Tab S7 ва Tab S7+

Galaxy Tab S7 ва Tab S7+ планшетлари 11 ва 12.4 дюймли дисплейга эга, Note20 каби дисплей частотаси 120 герцга тенг. Компанияда айтилишича, янгиланган S Pen стилуси планшет комплектига киритилган, клавиатура эса алоҳида сотиб олинади.


Планшетларда матнли ёки овозли, расм ва бошқа кўринишдаги эслатмаларни Samsung Notes иловасида сақлаш мумкин.

Агар Wi-Fi бўлмаса, интернетга уланиш учун планшетни бошқа Galaxy қурилмаларига улаш мумкин. Бундан ташқари, планшет яқин атрофдаги қурилмалар билан файлларни алмашиш имконини беради. Шунингдек, у Samsung компьютерининг асосий экранида дисплей сифатида ишлатилиши мумкин.

Galaxy Watch3 ва Galaxy Buds Live


Galaxy Watch3 «ақлли» соатлари учун югуриш спортига мослашган Running Analysis иловасида VO2 max функцияси пайдо бўлди. У қондаги кислород миқдорини ўлчайди ва юрак-қон томир машқларини самарали ўтказишга ёрдам беради.


Galaxy Buds Live симсиз қулоқчинлари 12 миллиметрли динамикга эга. Шунингдек, учта мослашувчан микрофонлар билан жиҳозланган — иккита ташқи ва битта ички. Buds Live га ўрнатилган вибротўлқинлар сенсори суҳбат ёки овоз ёзиш пайтида ҳатто шовқинли жойларда ҳам юқори сифатни таъминлаб беради.