Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайди ҳамда ўз фаолияни давом эттиришга киришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, Кобул Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари — ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли ва изчил давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

Олдинроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам коронавирусдан тўлиқ тузалиб, воҳага қайтганлиги ҳақида хабар берилган эди.