17 август куни Ўзбекистонда 598 та коронавирус ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Хоразм вилоятларида жами 607 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 927 нафар бемордан 31 580 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.