24 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39065 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистонда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3 803 киши даволанмоқда. Улардан 249 нафари оғир, 129 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда касаллик қайд этилган жами 39 065 нафар бемордан 34 987 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани маълум бўлди.