Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 66 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

25 июль куни унда коронавирус аниқланиб, у Тошкентда даволанаётган эди. 29 июль куни у Тиббиёт Бош бошқармасининг талабига кўра даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилган эди.

Карим Камолов 2020 йилнинг 29 февралида Бухоро вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. У (1954 йили туғилган) Бухоро давлат муҳандислик-технология институти битирувчиси ҳисобланади. 1997−2011 йиллар давомида Бухоро шаҳрини бошқарган Карим Камолов олти йиллик танаффусдан сўнг шаҳар ҳокимлигига қайтарилганди.

31 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Муса Тажетдинович Ерниязов оламдан ўтганлиги ҳақида маълумот берилган эди.