23 август куни Ўзбекистонда 414 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 411 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 946 нафар бемордан 34 987 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 686 нафар бемордан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.