21 август куни Ўзбекистонда 381 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Хоразм, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 547 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 074 нафар бемордан 33 989 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 825 нафар бемордан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.