Бавария 2019−2020 йилги Чемпионлар лигаси мавсумининг ғолибига айланди.

Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган мусобақа финалида Бавария ПСЖ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

59-дақиқада Жошуа Киммихнинг тўп узатишидан кейин мюнхенликлар ҳужумчиси Кингсли Коман тўпни боши билан дарвозага йўллади. Бу гол учрашув охиригача ягоналигича сақланиб қолди.

Германияликлар мусобақа тарихида биринчи маротаба барча ўйинларда ғалаба қозонган жамоага айланишди.

Бавария футбол клуби ушбу кубокни ўз тарихида олтинчи маротаба қўлга киритди.