ХТВ матбуот хизматининг хабарига кўра, ўтган 11 ой давомида жами 69,8 млрд сўм иш ҳақидан ўғирлик, ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга йўл қўйилган.

Бундан ташқари, ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича:

  • 84,3 млрд сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича бошқа ноқонуний харажатлар;
  • 38,7 млрд сўм «Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун талабларига зид равишда амалга оширилган харидлар;
  • 24,1 млрд сўм хатлов натижасида аниқланган камчиликлар;
  • 3,9 млрд сўм бошқа хато ва камчиликлар аниқланганлиги маълум қилинди.

Хабарга кўра, шу давр мобайнида жами 220,8 млрд сўм (шундан Ҳисоб палатаси, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида 110,9 млрд. сўм ёки 50,1 фоиз) миқдоридаги молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Маълум қилинишича, ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган 396 та ҳолат бўйича 149 млрд.сўмлик ҳужжатлар тўплами қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

«УзАСБО» дастурий мажмуасида ҳам камчиликларга йўл қўйилмаслик мақсадида тегишли модуллар яратилган ва доимий равишда мувофиқлаштирилиб борилмоқда, дейилади хабарда.