1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилиши белгиланди, дея ДТМ хабар бермоқда.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

  • 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек, рус ва қорақалпоқ тиллари) ҳамда математика;
  • 2021 йил 1 февралда кимё ва биология;
  • 2022−2024 йилларда физика, география ва тарих.

Она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича талабгорларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали жорий йилнинг 1 декабрдан 20 декабрга қадар давом этади.

Тест синовида иштирок этиш учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

2021−2022-ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.