Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хайрулло Жўраев айни пайтга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.