Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришига кўра, таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, ҳамда 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Маълум қилинишича, туман ва шаҳарларда ўтказилган йиғилишларда ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директори 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.

Бундан аввал, Қарши шаҳрида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилишда 20 нафар мактаб директорлари бирорта битирувчиларининг ОТМларга кирмаганлиги сабабли ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.