Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни ҳам бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.

Давлат раҳбари меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди. Бу оила олдин шу маҳалладаги эски уйда истиқомат қилар эди. Президент ўзбек халқи мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Шу ерда Бухоро вилоятида автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Бухоро шаҳрида оқова сув иншоотлари қуриш, эски кўп қаватли уйлар қиёфасини янгилаш режалари ҳақида ахборот берилди.

Президент икки кунлик сафарини шу ерда якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.