21 январь куни тахминан соат 15.40 да Кичик халқа автомобиль йўлида, Ашхобод парки яқинида тўртта автомобиль: 35 ёшли Д. Т. бошқарувидаги"Matiz", 46 ёшли А.А. бошқарувидаги «Spark», 42 ёшли Д. И."Toyota" ҳамда 47 ёшли С. С. бошқарувидаги «Nexia» автомобиллари тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ЙТҲ оқибатида «Matiz» автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси 44 ёшли Б.М., «Toyota» ҳайдовчиси, ҳамда «Nexia» автомобили йўловчилари (36 ёшли А.С. ва 7 ёшли Р.С.) бадан шикастлари билан шифохонага етқизилган.

Ҳозирги вақтдаги маълумотларга кўра, «Matiz» автомобили йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама қарши ҳаракат йўналишига чиққан.

Тергов олди текшируви олиб борилмоқда.