Бугун мамлакатнинг барча ҳудудлари Россиянинг Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кун давомида кўп ҳудудларда қор ёғиши кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2−5 даража совуқ бўлади.

Шанба куни республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5−10 даража совуқни, кундузи 0−5 даража совуқни ташкил этади.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5−10 даражагача бўлган совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0−3 даража илиқ атрофида бўлади.

Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8−10о га паст бўлади.