Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 22 январь куни Душанбедаги Тожикистон миллий университети (ТМУ) да «Миллат етакчиси» музейини очди, деб хабар берди Asia-Plus.

Музей университет илмий кенгашининг қарори билан «Иқтисодиёт факультети битирувчиси Эмомали Раҳмоннинг унинг халқ ва давлат олдидаги хизматларини абадийлаштиришига бағишланган ҳолда» ташкил этилганлиги қайд этилди.

Тожикистон президенти матбуот хизматинингхабар беришича, музейда Эмомали Раҳмоннинг талабалик ҳужжатлари, талабалик даврига бағишланган фотосуратлар, аксессуарлар ва бошқа материаллар каби экспонатлар мавжуд.

Эмомали Раҳмон 1977−1982 йилларда ТМУнинг Иқтисодиёт факультетида таҳсил олган.